2015 йилнинг 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Даниэль Розенблум бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат давомида икки томон кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Баъзи халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашиш чоғида Афғонистондаги вазият ривожига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда АҚШнинг Афғонистон ва Покистон масалалари бўйича махсус вакили ўринбосари Лаурел Миллер ва АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этдилар.
Изоҳ (0)