Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

21 апрель куни Буюк Британия қироличаси Елизавета Иккинчи 89 ёшини оиласи даврасида нишонлади, дея хабар бермоқда «РИА Новости». Лондонда унинг шарафига артиллерия салюти отилди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Қиролича бу кунни ўзининг асосий қароргоҳи — Виндзор қасрида ўтказиб, ҳеч қандай расмий маросимларни режалаштирмади.

Қиролича шарафига Қироллик кавалерия эскадрони Букингем саройи ёнидан парад билан ўтиб, Гайд-паркда замбаракдан ўқ учирди.

Қироллик артиллерияси оркестри салютдан олдин байрамона мусиқий композицияларни ижро этди. Шу билан тантананинг расмий қисми тугади. Елизавета Иккинчининг туғилган кунига бағишланган асосий тантаналар, анъанага мувофиқ, июнь ойида бўлиб ўтади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?