• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Одил Аҳмедов: Мухлислардан қарзимиз бор

    Учинчи марта «Йилнинг энг яхши футболчиси» номинациясида ғолиб бўлган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Россиянинг «Краснодар» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов турли мавзулардаги саволларга жавоб берди. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар бермоқда.

    Одил Аҳмедов. Фото: darakchi.uz

    Одил Аҳмедов. Фото: darakchi.uz

    Футболчи «Йилнинг энг яхши футболчиси» номинациясидаги ғалабаси билан боғлиқ хурсандчилик ҳақида айтиб ўтди: «Тўғриси, ўша пайтда Ўзбекистонда бўлмаганим учун бу хабарни интернет орқали эшитдим. Менимча энг охирги бўлиб ўзим хабар топдим шекилли, шунинг учун хурсандчилигимни менга табрик йўллаганлар билан бўлишдим».

    Савол: «Анжи»да кўплаб дунё футболи юлдузлари тўп сурарди, «Краснодар»да ундайлар кам, бу жамоада ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

    Жавоб: Тўғри, «Краснодар»да дунё юлдузлари кам, лекин жамоавий ўйин яхши йўлга қўйилган. «Краснодар»да ишларим яхши, барча шароитлар қониқтиради. Айниқса, оиламга маъқул. Иқлими юртимизникига ўхшаб кетгани учунми худди уйда юргандек ҳис қиламан ўзимни.

    Савол: Англиянинг «Арсенал» клубига ўтишингиз ҳақидаги гаплар роса болалаган эди, лекин афсуски, мухлисларингизнинг умиди пучга чиқди. Янги жамоангиз Европа Лигасида тўп суради, балки скаутларнинг эътиборига тушиб, Европанинг етакчи жамоаларидан таклиф тушса, ўтасизми?

    Жавоб: Аввало, футболда ҳамма нарса биз ўйлагандек осон битиб кетавермайди. Қолаверса, ўша пайтда «Анжи» жамоасига кўпроқ керак бўлганим учун ҳам кета олмаганман. «Краснодар»га ўтганимга эса ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Бу ерда ҳам жамоа билан ютуқларга эришишни, клуб мухлисларининг ишончини оқлашни истайман. Агар Европанинг машҳур клубларидан таклифлар бўлса, албатта, хурсанд бўлардим.

    Одил Аҳмедов. Фото: darakchi.uz

    Одил Аҳмедов. Фото: darakchi.uz

    Савол: Кўпчилик сизни терма жамоадан кўра клубда яхши ўйнайди дейди, шунга муносабатингиз қанақа?

    Жавоб: Билмадим... Терма жамоада ҳам, клубда ҳам доим яхши ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламан.

    Савол: Миллий футболимиз кейинги жаҳон чемпионатига чиқишига кўзингиз етадими?

    Жавоб: Жаҳон чемпионатига чиқиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз! Насиб қилса, чиқамиз ҳам. Мухлислардан қарздормиз. Ўйлайманки, терма жамоамизни таъқиб этиб келган омадсизликлар ортда қолди.

    Савол: Ўзингизни ампулангиздаги қайси футбол юлдузига ҳавас қилгансиз?

    Жавоб: «Реал Мадрид»нинг афсонавий ўйинчиси Зейниддин Зиданга ҳавас қилганман.

    Одил Аҳмедов. Фото: darakchi.uz

    Одил Аҳмедов. Фото: darakchi.uz

    Савол: Бутун дунё эътиборидаги Месси ва Роналду баҳсида бу йил омад кимга кулиб боқади деб ўйлайсиз?

    Жавоб: Бу йил Месси Роналдуга қараганда анча яхши ўйин кўрсатяпти. Шу тарзда давом этса, менимча у яна бир бор «Олтин тўп»ни қўлга киритади.

    Савол: Футболчиларнинг карьераси қисқа. Футболдан кетганингиздан кейин сизни қайси амплуада кўрамиз?

    Жавоб: Ҳали узоқ йиллар футбол ўйнаш режам бор, шунинг учун футболдан кетгандан кейинги ҳаётим ҳақида ҳозирча ўйлаб кўрганим йўқ.

    Савол: Психологларнинг фикрича, нафақат футболчилар, балки футбол соҳасига қизиққанлар ҳам барча соҳаларда муваффақият қозонишга ҳаракат қиларкан... Омадингиз чопмаган пайтларда кўнглингиздан нималар кечади?

    Жавоб: Омадсизликни тезда унутиб, яна олдинга қадам босаман ва яна ютуқларга эришишга ҳаракат қиламан.

    Одил Аҳмедов. Фото: darakchi.uz

    Одил Аҳмедов. Фото: darakchi.uz

    Савол: Энди оилавий саволларга ўцак, акангиз кино оламига алоқадор, уларнинг фильмдаги роллари сизга маъқулми?

    Жавоб: Менга-ку, маъқул. Лекин, аввало, кино мухлисларига маъқул бўлиши керак.

    Савол: Сизга ҳам фильмларда рол ижро этишни таклиф қилишганми?

    Жавоб: Қилишган. Лекин мен рози бўлмаганман. Чунки рол ўйнаш қўлимдан келмайди, ҳар бир ишни ўз профессионали бажаргани яхши. Чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин, деб бекорга айтишмайди.

    Савол: Фарзандларингизда ҳам футболга қизиқиш борми?

    Жавоб: Фарзандларим кўпроқ санъатга қизиқади, амакисига ўхшагиси келади. Қайси соҳага қизиқишига қараб, барча шароитларни яратиб бераман. Чунки ўз вақтида ота-онам ҳам менга шундай имкониятларни муҳайё қилишган.

    Савол: Укангиз Азим Аҳмедов ҳам миллий терма жамоада тўп суряпти, уни қўллаб-қувватлаб турасизми?

    Жавоб: Узоқда бўлсам-да, қўнғироқ қилиб, керакли маслаҳатларни бериб тураман. Зарур пайтда танқид ҳам қиламан. Танқидимни тўғри қабул қилади. Ўзига яраша ютуқларга ҳам эришяпти. «Навбаҳор»нинг асосий таркибида. Шундай бўлса-да, ҳали камчиликлари кўп. Ўз устида мунтазам ишласа, келажакда ундан яхши футболчи чиқади, деб ўйлайман.

    Одил Аҳмедов оиласи билан. Фото: darakchi.uz

    Одил Аҳмедов оиласи билан. Фото: darakchi.uz

    Савол: Машғулотлардан бўш вақтингизда тез-тез театр, концертларга бориб маданий ҳордиқ чиқаришингизни биламиз. Охирги марта қайси концерт ёки театрга кирдингиз? Кўрган театрингиздан олган таассуротларингиз?

    Жавоб: Охирги марта оилам билан Муқимий театрида намойиш этилган «Антиқа совчилар» спектаклини томоша қилдик. Жонли ижрони томоша қилиш барибир завқли. Комедия жанридаги бу спектаклни томоша қилиб, ҳордиқ чиқардик.

    Одил Аҳмедов «Мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз», – дея фикрига якун ясади.

    21.04.2015, 21:35   Изоҳ (0)   12193
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марокаш футбол клуби автобуси аварияга учраши оқибатида 29 киши жабрланди

    21.04.2015, 16:09

    Руслан Чагаев 2 ҳафтадан буён Майамида машқ қилмоқда

    21.04.2015, 10:52

    Таэквондо бўйича жаҳон чемпиони Дилбар Холжигитовага Президент совғалари топширилди

    21.04.2015, 10:15

    Тошкентда илк бор муз шоуси бўлиб ўтади

    21.04.2015, 09:47

    Йозеф Блаттер 2018 йилги жаҳон чемпионати танқидчиларига уйда қолишни маслаҳат берди

    21.04.2015, 09:16

    Бокс бўйича Осиё чемпионати Тошкентда ўтказилади

    21.04.2015, 08:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.