Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин Марказий Осиёдаги ядро қуролидан холи ҳудуд ҳақидаги шартнома протоколини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади, дея хабар бермоқда «РИА Новости».

Фото: ТАСС

Фото: ТАСС

Аввалроқ Россия Давлат думаси ушбу шартнома протоколини ратификация қилгани хабар берилган эди.

Ядродан холи ҳудуд тузиш ҳақидаги шартноманинг ўзи 2006 йилда минтақанинг барча бешта республикаси: Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон томонидан имзоланган ҳамда 2009 йилдан буён кучга кирган.

2014 йил 6 майда Нью-Йоркда имзоланган протокол ядро давлатлари — Буюк Британия, Хитой, Россия, АҚШ, Францияни Шартномага аъзо мамлакатларга қарши ядро қуролини қўлламаслик ва уни қўллаш ҳақида таҳдид қилмасликни юклайди.

Давлат думаси протоколни қўшимча шартлар билан ратификация қилди. Уларга кўра, Россия ўзига ёки унинг қўшинларига, шунингдек унинг иттифоқдошларига ҳужум уюштирилса, ўзини протоколда назарда тутилган ҳолатлар билан чекланган деб ҳисоблаб ўтирмайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?