Греция ҳукумати яқин вақтлар ичида мамлакат ўзининг Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа кредиторлар олдидаги мажбуриятлари бўйича дефолт эълон қилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди, дея хабар бермоқда «РБК».
«Греция, баъзиларнинг бахтига қарши, ҳеч қандай банкротликка тайёрланаётгани йўқ, худди шунингдек, унинг кредиторлари ҳам. Музокаралар ўзаро манфаатли ечимга қараб бормоқда», — деди Греция ҳукуматидагилар.
Греция ҳукумати мамлакат кредиторлари билан қарз реструктуризация қилинмагунига қадар молиялаштиришни давом эттиришга келишган ҳолда, 2015 йил 24 апрелгача янги оралиқ битим имзолашни режалаштирмоқда.
Маълумот ўрнида: Дефолт — қарз олувчининг қарз олиш ҳақидаги келишув шартларини бузиши, қарз мажбуриятлари бўйича тўловларни ва бошқа шартларни бажара олмаслиги.
Изоҳ (0)