АҚШдаги Pew Research таҳлил компанияси эълон қилган тадқиқот хулосаларига кўра, АҚШдаги бадавлат ота-оналарнинг фарзандлари орасида Facebook’дан воз кечиш анъана тусини олмоқда.
Социологларнинг маълумотларига кўра, ўртача даромади 100 минг доллардан юқори бўлган оилаларда ўсмирларнинг 31 фоизи Facebook’дан фойдаланади. Улар орасида Instagram оммабоплиги бўйича 2-ўринда турибди – бадавлат ўсмирларнинг 25 фоизи ушбу ижтимоий тармоқдан фойдаланади.
Ўз навбатида, йиллик даромади 30 минг доллардан паст бўлган оилаларда ўсмирларнинг 51 фоизи Facebook фойдаланувчиси ҳисобланади. Бундай оилалардаги ўсмирларнинг 19 фоизи Instagram’дан фойдаланади.
Умуман олганда, АҚШдаги ўсмирларнинг 71 фоизи Facebook’дан фойдаланди. Ундан кейинги ўринда 52 фоизлик кўрсаткич билан Instagram турибди. Twitter ва Google+’дан бир хилда – 33 фоиз ўсмирлар фойдаланишади. 41 фоиз ўсмир эса Snapchat фойдаланувчиси ҳисобланади.
Изоҳ (0)