Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ЖЧ-2018 ва ОК-2019 мусобақалари учун ўтказиладиган саралаш баҳслари қуръа ташлаш маросимида иштирок этмайди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Манбада Миржалол Қосимовнинг маросимга бормаслиги сабаби ҳақида маълумот берилмаган.
Ушбу маросимда Ўзбекистон футбол федерациясидан фақат халқаро бўлим мутахассиси Шерзод Эгамбердиев иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, қуръа ташлаш маросими Малайзия пойтахти – Куала-Лумпур шаҳрида 14 апрель куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)