Эроннинг Qeshm Airlines авиакомпаниясига тегишли Airbus А300 йўловчи самолёти двигатели Истанбулдаги Отатурк номли халқаро аэропортда портлаб кетди, дея хабар бермоқда Meduza. Самолётнинг ўнг двигателида у парвозга шайланаётганида ўт чиқди.
Портлаш натижасида самолёт шассисига зарар етди, двигателнинг ўзи эса ёниб кетди. Учувчи лайнерни ўз вақтида тўхтатишга улгурди. Бортдагиларнинг ҳеч бирига шикаст етмади.
Изоҳ (0)