• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда жорий йилда Хотира ва қадрлаш куни «Жасорат, бурч, матонат» шиори остида кенг нишонланади

    9 майда нишонланадиган умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни жорий йилда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан янада кенг байрам қилинади, деб хабар бермоқда ЎзА.

    Архив. Фото: ЎзА

    Архив. Фото: ЎзА

    Фашизмга қарши урушда мардона жанг қилган, оғир машаққат ва мусибатларни бошдан кечирган қаҳрамонлар ва халқимиз асрлар давомида орзу қилган эркинлик учун ўз жонини қурбон қилганлар хотираси ҳамиша ёдимиздадир. Мамлакатимизда фахрийларга доимий ғамхўрлик кўрсатилиб, улар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Президентимизнинг 2014 йил 13 октябрдаги «1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2015 йил 6 мартдаги «1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида» ва 2015 йил 19 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини «Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги» эсдалик юбилей медали билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонлари бунинг ёрқин далилидир.

    Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 26 мартдаги умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги фармойиши мамлакатимизда уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилаётганини тасдиқловчи яна бир муҳим ҳужжатдир.

    Мазкур ҳужжат Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларни юксак ташкилий савияда ўтказиш, шунингдек, 1941–1945 йиллардаги урушда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллигини нишонлаш, уруш ва меҳнат фронти фахрийларига эътибор ва ғамхўрликни янада кучайтириш, уруш йилларида улар кўрсатган матонат ва жасоратни кенг тарғиб қилиш мақсадида қабул қилинди.

    Ҳужжатга мувофиқ, Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури тасдиқланди. Ушбу тадбирлар «Жасорат, бурч, матонат» шиори остида ўтказилади. Дастурни амалга оширишда давлат органлари, жамоатчилик, ижтимоий ва тиббиёт муассасалари, маданият, санъат ва спорт намояндалари, ҳарбий хизматчилар муҳим ўрин тутади.

    9 май арафасида мамлакатимизда 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан «Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги» эсдалик юбилей медали ва бир марталик пул мукофоти тантанали равишда топширилади.

    Бундан ташқари, 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, шунингдек, «Саховат» ва «Мурувват» уйларида яшаётган кексалар ҳолидан хабар олинади, уларга эсдалик совғалари топширилиб, тантанали тадбирлар ва концерт дастурлари ташкил этилади.

    Ушбу шонли санани байрам қилишга тайёргарлик кўриш доирасида уруш ва меҳнат фронти фахрийлари кўрсатган матонат ҳамда жасорат аҳамиятини аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ёшлар ўртасида тушунтириш бўйича маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилади.

    Масалан, таълим муассасалари ва ҳарбий қисмларда ёшларни Ватанга муҳаббат, аждодлар жасоратига садоқат, кексаларни эъзозлаш руҳида тарбиялаш мақсадида 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари фахрийлари ва вакиллари иштирокида «Авлодлар учрашуви», «Кексаларга эътибор ва ғамхўрлик», «Хотира ва қадр» мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.

    Олий таълим муассасаларида «Тарихий хотирасиз келажак бўлмайди» республика илмий-амалий видеоконференцияси ўтказилади. Мамлакатимиздаги барча таълим муассасаларида ташкил этиладиган Тинчлик дарсларига 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, Қуролли Кучлар фахрийлари ва ҳарбий хизматчилар таклиф этилади.

    Бундан ташқари, таълим муассасалари ва ҳарбий қисмларда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари иштирокида «Ўтмишсиз келажак йўқ», «Қадр – азиз, хотира – муқаддас», «Аждодларимиз жасоратини давом эттирамиз», «Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси» мавзуларида учрашувлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар ўтказилади.

    Умумхалқ байрами арафасида мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари, талабалар, ёшлар ва ҳарбий хизматчиларнинг Хотира майдони, Ўзбекистон тарихи ва Қуролли Кучлар давлат музейлари, Қатағон қурбонлари музейига бориши режалаштирилмоқда.

    Марказий теле ва радиоканаллар ҳамда ҳудудий телерадиокомпанияларда «9 май – Хотира ва қадрлаш куни» рукни остида туркум ҳужжатли ва бадиий фильмлар, ахборот дастурларида лавҳалар намойиш этилади. Инсон хотираси азиз, ўтганлар хотирасини қадрлаш, қаҳрамонларимиз жасоратини теран англаш каби халқимизга хос муқаддас тушунчаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини очиб берадиган ток-шоулар ташкил этилади.

    Давлатимиз раҳбарининг фармойишини амалга ошириш доирасида маданий-маърифий ва спорт тадбирлари, шунингдек, кекса авлод вакиллари, 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилган тадбирлар ташкил этиш кўзда тутилган.

    Масалан, ижодий гуруҳлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган концерт дастурлари, саҳна асарлари ва кинофильмлар намойишини ташкил қилади. Маданият ва истироҳат боғлари, кўча ва майдонларда «Ер юзида тинчлик учун» шиори остида театрлаштирилган томошалар, маданий-маърифий тадбирлар, спорт тадбирлари ўтказилади. Ёшлар ўртасида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган спорт турнирлари ва хайрия марафонлари бўлиб ўтади.

    1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, кекса отахон ва онахонлар учун болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари иштирокида «Уруш йиллари оҳанглари» концерт дастури ташкил этилади.

    Мазкур ҳужжатга мувофиқ, 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини тиббий кўрикдан ўтказиш, уларга малакали ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш, кўп тармоқли ихтисослаштирилган ва илмий-амалий тиббиёт марказлари, клиникалар, илмий-тадқиқот институтларида даволаниш учун имтиёзли ордерлар ажратиш, доимий кўмаклашиш, жумладан, уйида тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт ходимини бириктириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади.

    Фахрийлар биринчи ёрдам кўрсатиш учун зарур дори-дармонлар ва тиббий буюмлар солинган махсус қутичалар, амбулатория шароитида даволанишда шифокорлар кўрсатмаси бўйича дори воситалари билан бепул таъминланади. Шунингдек, 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига манзилли инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш, имконияти чекланган кексаларга ногиронлик аравачалари, протез-ортопедия мосламалари ҳамда реабилитация техник воситаларини ажратиш режалаштирилмоқда.

    Бундан ташқари, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилиш йўлидаги хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларидан хабар олинади, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади. 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, кекса отахон ва онахонлар учун мамлакатимизнинг тарихий ва диққатга сазовор жойларига саёҳатлар уюштирилади.

    Мухтасар айтганда, фахрийларимизнинг муносиб ҳаёт кечириши учун зарур шароитлар яратиб бераётган давлатимиз томонидан уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, бугун улар туфайли мамлакатимизда тинчлик-осойишталик ҳукм сурмоқда, ҳаётимиз фаровон. Жанг майдонларида жон берган, урушдан қайтмаганларни эслаш, бугун орамизда соғ-саломат ҳаёт кечираётган нуроний отахон ва онахонларимизга ғамхўрлик кўрсатиш бизнинг муқаддас бурчимиздир.

    08.04.2015, 16:31   Изоҳ (0)   20302
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда фахрийлар учун даблдекерларда экскурсия уюштирилди

    08.04.2015, 10:25

    Наманганнинг Поп туманида қуёш фотоэлектр станциясининг тантанали очилиши бўлиб ўтди (фото)

    08.04.2015, 09:45

    «Samarqand Darvoza» оламшумул Empty акцияси доирасида Тошкент инстаграмчилари нишонига айланди

    07.04.2015, 17:43

    «Дарё» яна ишлаб кетди!

    07.04.2015, 12:53

    Uzmobile GSM абонентларига қандай рақамлар берилиши маълум бўлди

    07.04.2015, 12:53

    Ўзбекистонда нефть-газ соҳасида 7,1 млрд долларлик лойиҳалар ишга туширилади

    06.04.2015, 18:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Хитой” форматидаги иккинчи саммитда иштирок этади

    Ўзбекистон | 16 июн, 19:54

    Эдин Жеко “Фиорентина” билан келишувга эришди

    Спорт | 16 июн, 19:45

    Марказий банк фирибгарликнинг янги турларидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 16 июн, 19:45

    Путин ва Эрдўғон Исроил мудофаа кучларининг Эронга қарши ҳаракатларини қоралади

    Дунё | 16 июн, 19:30

    80 фоизини давлат тўлайди: айрим тоифадаги ўқувчилар қўшимча таълимга жалб қилинади

    Ўзбекистон | 16 июн, 19:15

    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар

    Реклама | 16 июн, 18:00

    70 минг шикоят, 50 минг метр мато ва 4 минг бош кийим: “Муҳташам юз йил” сериали рақамларда

    Кино | 16 июн, 19:05

    Ўзбекистонда келгуси 10 йил ичида энергия истеъмоли икки карра ошиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 16 июн, 18:52

    Болливуднинг қора рўйхати: режиссёрлар бирга ишлашни хоҳламайдиган ҳинд актрисалари

    Кино | 16 июн, 18:50

    “Болалар планшетларни афзал кўришмоқда”, “Ўйинчоқлар тарихи 5”да эски қаҳрамонлар янги муаммога дуч келишади

    Лайфстайл | 16 июн, 18:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.