Москва вилоятидаги Чкаловский аэродромига жанговар ҳаракатлар туфайли Ямандан эвакуация қилинган Россия ва бошқа мамлакатлар фуқароларини олиб келган икки самолёт қўнди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Дастлабки самолёт бортида 160 киши бўлиб, улардан 120 нафари Россия, 15 нафари Беларусь, 10 нафари Польша, 8 нафари Украина, 3 нафари Қирғизистон, 3 нафари Ўзбекистон, 2 нафари Яман ва 1 нафари Тожикистон фуқароларидир. Уларнинг орасида 2 ёшгача бўлган 15 нафар бола ва 64 нафар ўсмир бўлган.
Иккинчи самолётдаги 130 кишидан 43 нафари Россия, 44 нафари Ўзбекистон, 15 нафари Яман, 8 нафари Тожикистон, 5 нафари Беларусь, 5 нафари Озарбайжон, 3 нафари Польша, 3 нафари Қирғизистон, 2 нафари Украина, 1 нафари Канада, 1 нафари Сербия, 1 нафари Литва ва 1 нафари Молдова фуқароларидир. Уларнинг орасида 2 ёшгача бўлган 7 нафар бола ва 18 ўсмир бўлган.
Изоҳ (0)