Покистон ҳарбий суди 2 апрель, пайшанба куни террорчилик, қотилликлар ва гаров пули олиш мақсадида одам ўғирлашда айблаб, олти нафар жангарини ўлим жазосига маҳкум этди, дея хабар бермоқда «Российская газета».
Айбланувчиларнинг еттинчии эса бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Судланганлар апелляция бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 10 март куни Покистон ҳукумати мамлакат ҳудудида ўлим жазосига қўйилган мораторийни бутунлай олиб ташлади.
Мораторий 2008 йилда жорий қилинган эди. 2014 йил декабрь ойида Пешовардаги мактабга уюштирилган теракт оқибатида 150 киши, жумладан 134 бола ҳалок бўлгач Покистон президенти Навоз Шариф мораторийни фақат террорчиларга нисбатан олиб ташлаган эди.
Шундан кейин бирин-кетин Покистонда қўлга олинган террорчиларни қатл этиш бошланди.
Изоҳ (0)