Кениянинг Гарисса шаҳридаги университетга «Аш-Шабоб» гуруҳи ҳужум уюштириши натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, 147 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» Reuters’га таяниб.
Бу ҳақда ҳукумат маълум қилган. Таъкидланишича, гаровга олинганларни озод қилиш бўйича махсус операция давом этмоқда.
Аввалроқ 70 нафар қурбон ҳақида хабар берилган эди.
Ҳукумат маълум қилишича, ҳужум «Аш-Шабоб» гуруҳи томонидан уюштирилган. Кения ҳукумати Гариссадаги университетга ҳужум қилишда бош гумонланувчи Муҳаммад Муҳаммуд ҳақидаги ахборот учун 215 минг доллар миқдорида мукофот пули беришини эълон қилди.
Изоҳ (0)