Яхши ният билан ўғлини Тошкент автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежига ўқишга киритган ота-она қайсидир манода мустақил ҳаётга қадам қўйган ўғли устидан назоратни сусайтирди, деб хабар беради Ҳуқуқ газетаси.
Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг Чилонзор туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ўз хонадонида дискларга турли кинофильм ва клиплар ёзиб, уларни пойтахтнинг аҳоли гавжум жойларида сотиш билан шуғулланиб келган «тадбиркор»нинг қинғир иши фош этилди. Ўтказилган тадбирда ундан 2000 дан зиёд кинофильм ва клиплар ёзилган дисклар, турли хил қўлбола мосламалар, техник асбоблар, жами 5 миллион сўмдан зиёд маблағга тенг товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан унга нисбатан тегишли жазо тайинланди.
Изоҳ (0)