Католиклар томонидан нишонланадиган Пок пайшанба куни Рим Папаси оёқларни таҳорат қилиш диний маросимини амалга оширди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Франциск ушбу диний анъанани ўзининг асл маъносига максимал мувофиқликда ижро этди. Маросим Исо Масиҳнинг қатлдан аввал ўз шогирдлари оёқларини ювиб қўйгани билан боғлиқ афсонага асосланади.
Папа шу пайтга қадар наркоклиникалар беморлари, бошпанасизлар оёқларини ювиб қўйган бўлса, бу сафар шу мақсадда Рим бош қамоқхонаси ва аёл маҳбуслар изоляторига ташриф буюрди.
Изоҳ (0)