Франциянинг Круаси-Бобур шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларидан иборат бўлган Open GDF Suez de Seine et Marne турнирининг асосий тўр баҳслари давом этмоқда, деб хабар беради «Olamsport.com».
Ушбу мусобақанинг яккалик баҳсларида Ўзбекистон теннисчилари Оқгул Омонмуродова ва Нигина Абдураимова илк учрашувларидаёқ мағлубиятга учраган эди.
Ўзбекистоннинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси Оқгул Омонмуродова жуфтликлар беллашувини ғалаба билан бошлади. Украиналик Надя Киченок билан тўртинчи рақамли жуфтликни ҳосил қилган Оқгул илк даврада Болгария ва беларуслик теннисчилар – Элица Костова ҳамда Лидия Морозовадан 7:5, 7:6 ҳисобида устун келди. Уларнинг чорак финалдаги рақибалари чехиялик Кристина Плишкова ва британиялик Наоми Броади бўлади.
Изоҳ (0)