Nissan жамоаси завод ҳайдовчиси Ян Марденборо Германиянинг Нюрбургринг трассасида VLN сериясидаги пойгалар чоғида аварияга учраши натижасида бир киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Моtor. Томошабин Германия трассаси тиббий марказида вафот этди.

Foto: motor.ru

Фото: motor.ru

Яна бир неча киши жароҳат олиб, касалхонага келтирилди.

Нюрбургрингдаги авария 28 март, шанба куни юз берди. Nissan GТ-R учиб кетиб, ҳавода тўнкарилди ва тўсиққа урилди. Япония автомобиль ишлаб чиқарувчиси пойга ташкилотчилари билан бирга ҳодисани текширишга киришди.

Марденборонинг ўзи тиббий кўрикдан ўтиш учун шифохонага етказилди.