Қоидасиз жанглар бўйича Озарбайжон чемпионатида иштирок этаётган 27 ёшли Рамин Зейналов жанг пайтида рингда вафот этди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
У жангнинг 4-дақиқасида бошидан зарба еди ва ҳушини йўқотди. Шифокорлар уни асраб қола олмадилар. Унга мияга қон қуйилиши ташхиси қўйилди.
Унинг ўлими борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иш бошлаганлар.
Изоҳ (0)