Домодедово аэропортида жасад солинган эгасиз тобут топилди, дея хабар бермоқда «Вести.ru» ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларидаги манбаларига таяниб. У Иркутскдан 24 март куни келтирилган.
Юк унга ҳамроҳлик қилган аёлга топширилган, бироқ у тобутни аэропортнинг юк терминалида қолдириб, яширинган. Шундан сўнг юк авиация хавфсизлиги хизмати мутахассислари томонидан ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига берилган.
Аниқланишича, аёл рух тобут ичида ўз ўғли жасадини келтирган. Эркак бир йил аввал 35 ёшида вафот этган. Унинг жасади мумиёланган ва ҳашаротлар томонидан анча зарар берилган. Эркакнинг ўлимига юрак фаолиятидаги етишмовчилик сабаб бўлган. Бироқ онаси, Иркутскда таниқли адвокат, ўғлини ўлдириб кетишган деб ўйлаб, жиноий иш очишни талаб қилди. Ушбу ўлимда жиноят белгилари бўлмагани сабабли унга рад жавоби беришди.
Шунда 68 ёшли аёл ўғлининг жасадини гўрдан кавлаб олиб, Москвага тирилтириш учун олиб келишга қарор қилади. Учиб келгач, аёл ҳушини йўқотади, аэропортда унга биринчи ёрдам кўрсатишади. Ўзига келгач, аёл тобутни аэропортда қолдириб, Бурденко номидаги касалхонага — шифокорлардан ўғлини тирилтиришни сўраш учун жўнаб кетади.
Охир-оқибат тобут моргга юборилди, аёл эса даволаш учун руҳий шифохонага жўнатилди.
Изоҳ (0)