Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров билан биргаликда YotaPhone ишлатишни бошлаши айтилган рэпер Тимати iPhone’дан барибир воз кечамагани маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru».
У iPhone’дан воз кечмай туриб YotaPhone’дан фойдаланиш йўлини топди. Бунинг учун iPhone 6 смартфони орқасига YotaPhone 3 деб ёзиб қўйишнинг ўзи кифоя қилди.
Тимур Юнусов (Тимати) ўзининг Instagram’даги саҳифасида «YotaPhone 3» ёзуви акс эттирилган iPhone 6 ва YotaPhone 2 туширилган суратни жойлаштирган ва «Селфи YotaPhone 3’да олинди» деб изоҳ қолдирган.
Изоҳ (0)