Нью-Йоркнинг Cantor Fitzgerald брокер фирмаси Apple акциялари нархи бўйича прогнозини 160 доллардан 180 долларгача оширди, бу муомаладаги акцияларнинг жорий сонини ҳисобга олганда компанияга 1,05 триллион доллар миқдорида бозор капитализациясини беради. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Фирма таҳлилчиси Брайан Уайт бундай оптимистик прогнозни Apple’нинг Хитой бозоридаги муваффақияти ва яқин орада Apple Watch ақлли соатларини ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши билан боғлади. Apple’нинг «Катта Хитой» (ХХР, Гонконг, Тайвань)даги сотувлари 2014 йил 27 декабрда якунланган молиявий чоракда йил ҳисобида 70 фоизга — 16,1 миллиард долларгача ўсди.
Бундан ташқари, Cantor Fitzgerald ҳисоб-китобларига кўра, Apple Watch бозорга чиқарилгач, бир йил ичида 20,6 миллионта нусха сотилади.
Изоҳ (0)