Facebook маъмурияти баъзи ОАВларга ўз мақолаларини тўғридан-тўғри ижтимоий тармоққа жойлашни таклиф қилди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net». Бундай келишув манфаатлироқ бўлиши учун, компания мақолалар ичига жойлаштириладиган рекламалардан тушган маблағни уларга бериш масаласини муҳокама қилмоқда. Яқин орада келишувни Британиянинг The Times газетаси имзолаши мумкин.
Бироқ барча нашрлар ҳам компания таклифини ташаббускорлик билан қабул қилмади. Масалан, The Guardian матеариаллардаги рекламани фақат нашрнинг ўзигина назорат қилиши керак деб ҳисоблайди. The Huffington Post ва Quartz иқтисодий сайти буни муҳокама қилиб ҳам ўтирмади.
SimpleReach таҳлилий компанияси директори сўзларига кўра, масала анча мураккабдир, чунки сўнгги пайтларда кўплаб ОАВлар ижтимоий тармоқ орқали бўладиган кирувчи трафикни йўқота бошлади: охирги вақтларда Facebook видеоматериалларни афзал кўрмоқда.
Изоҳ (0)