Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, 21 март − Наврўз байрами кунида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво очиқ бўлади.
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси 3−10° илиқ, кундузи 18−23° илиқ, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси 5−10° илиқ, кундузи 22−27° илиқ, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида кечаси 5−10° илиқ, кундузи 20−25°, Тошкент шаҳрида кечаси 5−7° илиқ, кундузи 20−22° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0−5° илиқ, кундузи 11−16° илиқ бўлади.
Изоҳ (0)