Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Чилонзор туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бир гуруҳ шахслар ўзаро тил бириктириб, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда жуда катта миқдордаги солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлагани аниқланди, деб хабар бермоқда «Ҳуқуқ» нашри.
Шунингдек, ушбу шахслар томонидан импорт қилинган 2 миллиард 284 миллион 718 минг сўмлик уяли телефон эҳтиёт қисмларини божхона расмийлаштирувидан ўтказишда банк тамғаси ва имзо қалбакилаштирилган сохта шартномалар тақдим қилингани, савдодан тушган 1 миллиард сўм нақд пул банкка топширилмай, Давлат солиқ инспексиясида акс эттирилмаган ҳолда бюджетга тўланиши лозим бўлган 50 миллион сўмлик ягона солиқлар қасддан тўланмаганлиги маълум бўлди.
Тадбир якунида чет элда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган 10 минг 200 та, баҳоси 600 миллион сўмдан зиёд бўлган уяли телефон эҳтиёт қисмлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Изоҳ (0)