«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси томонидан хонанда Шоҳжаҳон Жўраевнинг лицензияси тўхтатилгани сабаби маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Бирлашманинг лицензия бўлими бошлиғи Одилжон Абдуқаххоров «Sayyod.com»га маълум қилишича, Шоҳжаҳон Жўраев хорижга чиқишдан аввал «Ўзбекнаво»ни огоҳлантириб кетмаган. Шу сабабли лицензиянинг амал қилиш муддати тўхтатилган.
Хонанданинг ўзи бундай тартиб ҳақида билмаслигини, ҳатто эшитмаганини айтган. У Россияга туғилган кунга кетганини, шунчаки пайтдан фойдаланиб бепул концерт берганини қўшимча қилган. «Айтмай кетганимга жазо қўллашди, энди билиб олдим айтиб кетиш кераклигини», − дейди Шоҳжаҳон Жўраев.
Изоҳ (0)