Facebook компанияси ўз тўлов тизими ишга туширилиши ҳақида эълон қилди, дея хабар бермоқда ТАСС. У тўловларни Messenger дастури орқали амалга ошириш имконини беради.
«Биз Messenger’га бугун янги функцияни қўшмоқдамиз, у танишлар орасида қулай ва хавфсиз шаклда пул ўткамзаларини юбориш ва қабул қилиш имкониятини тақдим этади, — дейилади компания хабарида. — Ушбу хизмат яқин ойлар ичида АҚШ ҳудудида ишлай бошлайди».
Ҳисоб-китоблар дебет банк пластик карточкалари орқали амалга оширилади. Транзакцияни ўтказиш матнли хабар юборишдек осон бўлади.
Изоҳ (0)