Американинг Apple компанияси Trade-in дастури бўйича бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг девайсларини қабул қилишни бошлади, дея хабар бермоқда «Mail.ru».
Ушбу дастур янги гаджет нархининг бир қисми аввал ишлатилган қурилма ҳисобидан қопланишини назарда тутади. Компания маълум нархдаги девайслар ўрнига iOS-қурилмалар сотиб олиш учун совға сертификатларини тақдим этади.
Bloomberg ўз манбаларига таяниб хабар қилишича, Apple ўзининг Trade-in дастурини кенгайтириб, энди нафақат эски iPhone’ларни, балки бошқа компанияларнинг девайсларини, жумладан Android-смартфонлар ва Blackberry гаджетларини ҳам қабул қила бошлайди.
Изоҳ (0)