Dyson компанияси янги аккумулятор батареялари ишлаб чиқаришга 15 миллион доллар инвестиция киритди, дея хабар бермоқда «Российская газета».
Sakti3 компанияси томонидан ишлаб чиқилган ушбу технология батареяларда турли суюқликларни ишлатишдан воз кечиб, қаттиқ элементлардан фойдаланишга ўтишни назарда тутади. Электр энергиясини тўплашда қаттиқ материалларни ишлатиш эвазига бундай аккумуляторлар сиғими ҳозирги литий-ионли батареяларга нисбатан икки марта ошади.
Бундан ташқари Sakti3 муҳандислари таъкидлашича, улар яратган технология шарофати билан батареяларни ишлаб чиқариш анча арзонга тушади.
Изоҳ (0)