«Mobinfo.uz» нашри сўров ўтказиб, ўз муштарийларининг кўпчилиги мобил қурилмаларни пойтахтдаги «Флешка» савдо мажмуасидан сотиб олишини аниқлади.
«Мобил телефонларни қаердан харид қиласиз?» саволига фойдаланувчиларнинг 67 фоизи Тошкентнинг «Флешка» мажмуасини жавоб қилиб кўрсатган. Телефонларни «Абу Сахий» бозоридан сотиб оладиганлар ва бошқа мамлакатлардаги дўст ва танишлари орқали буюртма қиладиганлар улуши бир хил — 12 фоизни ташкил этди. Сайт ташрифчиларининг 9 фоизигина телефонларни турли хорижий интернет-дўконлардан харид қилиши маълум бўлди.
Изоҳ (0)