Ўзнет ташрифчиларининг 41 фоизи сайтларга мобил қурилмалар орқали киради, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz» ZiyoNet тармоқлари ресурс маркази веб ишланмалар гуруҳи бошлиғи Илҳом Идиевга таяниб.
Унинг сўзларига кўра, Ўзнет сайтларига бир ойда жами 10 миллиондан ошиқ киши ташриф буюради. Ҳар бир фойдаланувчи ўртача 7,19 та саҳифани кўради.
Ҳар иккинчи фойдаланувчи Ўзнетнинг энг оммабоп ўнта сайтларидан бирига киради. Шунингдек Ўзнет фойдаланувчиларининг кўпчилиги Chrome браузерини ишлатади.
Изоҳ (0)