Ядровий тадқиқотлар бўйича Европа ташкилоти (ЯТЕТ) Катта адрон коллайдери (КАК)ни қайтадан ишга туширишга тайёргарлик кўрмоқда, деб ёзади «Сегодня.ua».
ЯТЕТ бош директори Рольф-Дитер Хойер айтишича, айни пайтда қурилмада ишга туширишдан аввалги синовлар ўтказилмоқда, май ойида эса олимлар у ерда заррачаларни тўқнаштириш бўйича тажрибаларни қайта бошлайди.
КАКдаги экспериментлар 2013 йил февралида тўхтатилган, коллайдернинг ўзи эса уч йиллик фаол ишлашдан сўнг режа бўйича таъмирлаш учун ёпилган эди.
Катта адрон коллайдери — зарядланган зарраларни тезлатувчи мажмуа. У Франция ва Швейцария чегарасида, ер сатҳидан 175 метр пастда жойлашган. Айлана шаклида қурилган туннель узунлиги 27 км. У дунёдаги энг катта ва қувватли заррача тезлаткичидир.
Изоҳ (0)