Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида у ёки бу ҳудудда таҳсил олаётган талабаларнинг овоз бериши вақтинчалик яшаш ҳудуди бўйича амалга оширилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматига таяниб «Даракчи» газетаси хабар берди.
Уларнинг овоз беришлари учун доимий рўйхатда турган яшаш ҳудудларига боришлари талаб этилмайди. «Дарё» Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати билан боғланганда, МСК ушбу маълумотни тасдиқлади.
«Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига кўра, Сайлов кунига қадар ёки сайлов кунида 18 ёшга тўладиган, тегишли сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилиб турган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайловчилар рўйхатига киритилиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин.
Изоҳ (0)