Наврўз байрами арафасида Тошкент ҳайвонот боғида Green Grass Service компанияси томонидан Ўсимликлар ва ҳайвонот олами генофонди институ билан биргаликда Тропик капалаклар уйи очилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Ҳайвонот боғининг «Тропиклар» бўимида тирик тропик капалакларнинг 25 дан ортиқ тури намойиш этилади. Бу ерда бежирим ҳашаротларнинг яшаши учун барча шароитлар – сунъий сув ҳавзалари, дарахтлар, гуллар ва албатта ҳавонинг керакли ҳарорати ва намлиги мавжуд.
Green Grass Service компанияси директори Муқаддас Шодиеванинг сўзларига кўра, лойиҳа Тошкент ҳайвонот боғи ва Ботаника боғи ходимларининг амалий ёрдами эвазига амалга оширилган. Капалакларнинг умри жуда қисқалиги туфайли ташрифчилардан уларга қўл билан тегмаслик сўралган.
Изоҳ (0)