Москвада 12 март куни «Буюмлар интернети» конференцияси очилди, дея хабар бермоқда «Российская газета». Унда экспертлар нафақат «ақлли шаҳар», «ақлли уй» концепцияларини муҳокама қилди, балки Буюмлар интернетининг кучсиз ҳимояланганини қайд этди.
Таъкидланишича, энг оддий буюмлар шунчалик кўп «ақллилашмоқда»ки, 2020 йилга келиб, Тармоққа 25 дан 50 миллиардгача қурилмалар уланган бўлади. Бироқ смарт-девайслар сонининг кескин ошиши ушбу буюмларнинг хавфсизлиги даражасини ҳам пасайтиради. Хакерлар маиший техникаларга ҳам ҳужум уюштириши мумкин.
Масалан, «ақлли» қаҳва қайнатувчи ускуна Тармоқда сигнал қабул қилиш орқали мустақил равишда қаҳва тайёрлай олади. Ёвуз ниятлилар эса унга ҳужум қилиб, унга уланиб олиши мумкин. Агар бу пайтда фойдаланувчи ускуна ёнида бўлмаса ва қаҳва қайнатгич ичида сув бўлмаса, у ёниб кетиши мумкин.Бундай муаммолар смарт-ошхонанинг бошқа буюмлари билан ҳам содир бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)