Аввалроқ Sony компанияси компьютерлар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган VAIO бўлимини сотиб юборган эди. Ушбу бренд остида Sony иштирокисиз илк смартфон тақдим этилди, дея хабар бермоқда «Mail.ru». У оддийгина VAIO Phone номини олди.
Янги қурилма 5 дюймли ва 1280×720 пикселли IPS-дисплей, тўрт ядроли процессор, 3 Гб тезкор ва 16 Гб ички хотира, 13 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камера, 2500 мА/с сиғимига эга аккумулятор билан жиҳозланди.
Смартфон Android 5.0 операцион тизимида ишлайди. Унинг ўлчамлари 71,3×141,5×7,95 мм, оғирлиги 130 граммга тенг.
Изоҳ (0)