Ўзбекистонда Lenovo P780 смартфони сотила бошлади, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz». Унинг асосий ўзига хос жиҳати 4000 мА/с сиғимга эга аккумуляторидир. Ишлаб чиқарувчилар маълумотларига кўра, бир марта олган қуввати телефонга 43 соат суҳбат режимида ва 35 кун кутиш режимида ишлаш учун етади.
Lenovo P780 2014 йилда тақдим этилган бўлиб, у 5 дюймли ва 1280×720 пикселли IPS-дисплей, тўрт ядроли MediaTek MTК 6589W процессори, 1 Гб тезкор ва 4 Гб ички хотира (+microSD), 8 мегапикселли асосий ва 0,3 мегапикселли олд камера билан жиҳозланган.
Смартфон Android 4.2 операцион тизимида ишлайди.
Тошкентнинг «Флешка» савдо мажмуасида Lenovo P780 800 минг сўмга сотилмоқда.
Изоҳ (0)