Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков яқинда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 532 йиллиги муносабати билан Бобур ғазаллари билан куйланган қўшиқлар тўпламини мухлислар эътиборига ҳавола этди, деб хабар беради «Даракчи» газетаси.
Ўтган ҳафтадан эса хонанданинг 7–24 апрель кунлари «Истиқлол» санъат саройида бўлиб ўтадиган «Ардоғимдасиз» номли концерт дастурига чипталар сотуви бошланди.
Ўтган йили хонанда концертини фонограммада, деб эълон қилган бўлса-да, концерт жонли ижрода бўлганди. Бу йил ҳам Озодбек Назарбековнинг концерт баннерларида «Фонограмма орқали ижро этилади» деган ёзувни кўриш мумкин. Балки хонанда ўтган йилдагидек йўл тутмоқчидир, дейилади манбада.
Изоҳ (0)