Уолт Дисней студияси ўзининг таниқли «Ўрдак қиссалари» (Duck Tales) мультсериалини қайта яратади, дея хабар бермоқда «Эхо Москвы».
Унда бош қаҳрамонлар миллиардер Скруж Макдак ҳамда унинг жиянлари Билли, Вилли ва Диллилигича қолади. АҚШ ОАВлари ёзишича, сериал экранларга 2017 йилда чиқади.
«Ўрдак қиссалари» компаниянинг илк муваффақиятли телелойиҳаларидан бири бўлган. Жами 100 та серия ва битта тўлиқ метражли мультфильм суратга олинган.
Изоҳ (0)