Оддий одамларда бўлгани каби, санъаткорларда ҳам бўш вақтда севиб шуғулланадиган машғулотлар бўлади. Бугунги фотожамланмага ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг қандай хоббига эгаликларини кўрсатувчи суратларни тўпладик.
Шаҳзода Муҳаммедова актрисалик, хонандалик ва бошловчиликдан ташқари дизайнерлик билан шуғулланишини кўпчилик билмаса керак. У, шунингдек, яхшигина рассом ҳам.
Собиқ «Сетора» гуруҳи аъзоси Феруза Латипова эса бўш вақтларида оригами ва гул ясашни хуш кўради.
Хонанда ва акстриса Мадина Мумтознинг эса гулдаста ясатиш жон-у дили.
Амира Алибекова отларга бўлган меҳри ва қизиқиши билан санъаткорлар орасида ажралиб туради. У ўз қизиқишини соғлиқ учун фойдали фаолият — от спорти билан уйғунлаштиради.
Қўшиқчи ва ди-жей Илҳом Йўлчиев ёхуд DJ Piligrim энг ашаддий футбол ишқибозларидан бири. У ўз севимли жамоаси «Барселона» ўйинини жонли томоша қилиш ва уни қўллаб-қувватлаш учун тез-тез Испанияга қадам ранжида қилиб туради.
Лола Йўлдошева бор бўш вақтини фарзандларига бағишлашга ҳаракат қилади. У қизи Шаҳина билан интерер дизайнерлиги билан боғлиқ ишларни тез-тез амалга ошириб туради.
Нилуфар Усмонова эса китобсевар санъаткорлардан бири. Унинг қандай китобларни мутолаа қилаётганлигини унинг Instagram саҳифасини кузатиш орқали хабардор бўлиш мумкин.
Изоҳ (0)