Украина Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Евгений Перебийнис Россия Украина шаҳарларидаги терактларга алоқадор эканлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Meduza.
«Россия Украинадаги вазиятни кескинлаштириш учун исталган баҳодаги уринишларни амалга оширяпти. Булар жумласига мамлакат шарқидаги қуролли можаро ҳудуди ташқарисида ҳам терактлар уюштириш ҳам киради», − деди Перебийнис.
Қайд этилишича, 22 февраль куни Украинада ҳукумат ўзгаришининг бир йиллиги муносабати билан ўтказилган маршда портлаш содир этилиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлган. 23 февраль куни Украина Ички ишлар вазирлиги Мариуполда терактнинг олди олинганини маълум қилган.
Изоҳ (0)