Австрия Адлия вазирлиги Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг собиқ куёви Раҳат Алиев қамоқхонада ўз жонига қасд қилганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда «Newskaz.ru».
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Австрия расмийлари Алиевнинг Йозефштадтда жойлашган қамоқхонадаги бир кишилик камерада ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги хабарни тасдиқлаган.
Қайд этилишича, Алиевни Тошкент вақти билан соат 11:20 да нонушта тарқатилаётган пайтда ўлик ҳолда топишган. У бинтларга осилган ҳолда бўлгани маълум қилинган.
Изоҳ (0)