Режиссёр Лора Пойтраснинг Эдвард Сноуден ҳақида ҳикоя қилувчи «Фуқаро 4» фильми 87-«Оскар» маросимида «Энг яхши тўлиқ метражли ҳужжатли фильм» номинациясида ғолиб бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Ушбу йўналишда унга «Вивиан Майерни қидириб», «Вьетнамдаги сўнгги кунлар», «Вирунга» ва «Ер тузи» фильмлари рақобатдошлик қилди.
«Оскар» мукофотларини топшириш маросими айни пайтда Лос-Анжелесда давом этмоқда.
Изоҳ (0)