АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида 87-«Оскар» маросими якунланди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Йилнинг энг яхши фильми Алехандро Гонсалес Иньярратунинг «Бёрдмен» картинаси бўлди, у шунингдек, «Энг яхши режиссёрлик иши», «Энг яхши операторлик иши» ва «Энг яхши оригинал сценарий» йўналишларида ғолиб бўлди.
Аввал хабар берганимиздек, Эдди Рэдмейн ва Жулианна Мур энг яхши актёр ва актриса деб тан олинган бўлса, иккинчи даражали энг яхши эркак ва аёл роллари бўйича Ж. К. Симмонс («Шайдолик») ва Патриция Аркетт («Ўспиринлик») «Оскар»га эга бўлди.
«Шайдолик» фильми «Энг яхши товуш» ва «Энг яхши монтаж» бўйича ҳам «Оскар»ларни қўлга киритди.
«Гранд Будапешт меҳмонхонаси» фильми «Энг яхши либослар дизайни», «Энг яхши грим ва соч турмаги», «Энг яхши постановкачи рассом» ва «Энг яхши саундтрек» йўналишларида ғолиб бўлди.
«Қаҳрамонлар шаҳри» энг яхши анимацион фильм, «Зиёфат» эса энг яхши қисқа метражли анимацион фильм деб тан олинди.
Бундан ташқари, «Тақлид ўйини» («Энг яхши соддалаштирилган сценарий»), «Интерстеллар» («Энг яхши визуал эффектлар»), «Фахрийлар учун ишонч телефонлари» («Энг яхши қисқа метражли ҳужжатли фильм»), «Сельма» («Энг яхши қўшиқ») фильмлари ҳам «Оскар» мукофотларини қўлга киритди.
Изоҳ (0)