2014 йил июнь ойида АҚШнинг Ливония шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда қизил карточка кўрсатмоқчи бўлган 44 ёшли ҳакам Жон Беневични уриб ўлдирган 36 ёшли ҳаваскор футболчи Бассел Саад 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин, деб хабар бермоқда The Guardian.
Қайд этилишича, спортчи тергов билан келишувга эришгач, прокурор жазони енгилроғига алмаштиришга рози бўлган. Бунгача уни умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси кутаётган эди.
Суд 23 февраль куни бошланиши кўзда тутилмоқда. Ўйинчига қасддан содир этилмаган қотиллик бўйича айблов эълон қилинади.
Изоҳ (0)