БАА пойтхти Абу-Даби шаҳрининг Муссафа туманида жойлашган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотиладиган савдо маркази ҳудудида рўй берган ёнғин оқибатида 10 киши ҳалок бўлди ва 8 киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда «РИА Новости» агентлигига таяниб, «Kun.uz» хабар берди.
Бу ёнғин 20 февраль куни, савдо марказига ёндош ҳудуддаги меҳнат муҳожирлари истиқомат қиладиган ётоқхоналардан келиб чиққан ва 7 та дўконга тарқалган. Воқеа жойига полиция ва қутқарув хизматлари етиб келиб, ёнғиннинг салбий оқибатларини камайтиришга эришган.
Айни пайтда полиция бино эгасини ҳибсга олган ва суриштирув ишлари олиб бориш орқали ёнғиннинг асл сабабини аниқлашга уринмоқда.
Жароҳатланганларнинг эса аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Изоҳ (0)