Келиб тушган аризага кўра, Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани ҳудудида Тошкент шаҳри Шайҳонтоҳур туманида яшовчи фуқарога тегишли Epica русумли автомашинадан 180 минг сўм пул ўғирлаб кетилганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида ушбу ўғриликни Учтепа туманида яшовчи йигит калит танлаш йўли билан содир этгани аниқланиб, қўлга олинди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)