19 февралдан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталининг янги версияси синов режимида ишлай бошлади, деб ёзади «Uzinfocom.uz».
У Uzinfocom маркази мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Интернет тармоғидаги Ҳукумат порталини ривожлантириш концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилди.
Порталнинг янги версиясида асосий эътибор Вазирлар Маҳкамаси фаолияти, унинг тузилмавий бўлинмалари, ишчи гуруҳлари ва ҳукумат ҳузуридаги комиссияларга, шунингдек фуқароларни ҳукумат қарорлари ва қонунчиликка кенг жалб этишга қаратилди.
Синов режими ҳужжатлар билан тўлдирилишда давом этмоқда, ушбу жараён яқин орада якунланади.
Изоҳ (0)