Бугун, 20 февраль куни ПФЛ Кубоги – 2015 нинг финал ўйини бўлиб ўтди. Унда воҳанинг икки клуби – «Машъал» ва «Шўртан» майдонга тушди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Муборакликлар турнирнинг амалдаги ғолиби саналар эди. Ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Шуниси диққатга сазоворки, «газчилар» посбони Ботир Носиров асосий вақтга қўшиб берилган дақиқада ҳисобни тенглаштиришнинг уддасидан чиқди.
Асосий вақт дуранг билан тугаганидан сўнг жамоалар пенальтилар сериясида ғолибни аниқлади. Унда омад «Шўртан» футболчиларига насиб этди. «Машъал» сафида Владислав Иванов ва Зоҳир Қўзибоев пенальтини аниқ амалга ошира олмади.
Кубок кетма-кет иккинчи марта Қашқадарёга йўл олмоқда, фақат ўтган йилгидан фарқли равишда Муборакка эмас, Ғузорга. «Шўртан» клуби 2008 йилда ҳам ПФЛ Кубогида ғалаба қозонганди.
Изоҳ (0)