Саудия Арабистони руҳонияти вакили шайх Бандар ал Хайбарий талабалардан бирининг Ер айланиши ёки муаллақ туриши ҳақидаги саволга жавобан сайёрамиз ўз ўқи атрофида айланишини рад этди, деб хабар бермоқда Meduza.
https://www.youtube.com/watch?v=MPLKSI5grFY
У аввал диний иқтибослар билан Ер айланмаслигини «исботлаш»га уринган. Кейин эса қўлига бир идишда сув олган ва уни Ер деб тасаввур қилишни таклиф қилган.
«БААдан Хитойга самолётда учиб борилганда агар Ер айланса, самолёт муаллақ туриши ва Хитойнинг ўзи келиб қолиши ёки доимо самолётдан қочиб юриши керак бўларди», − дейди у.
Изоҳ (0)