16 февраль куни Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси Туркиядаги йиғин доирасида Украинанинг «Днепр» клубига қарши назорат ўйини ўтказди, деб хабар беради «Uff.uz».
Учрашувда Мурод Исмоилов жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Қайд этилишича, голни фарғоналиклар қарши ҳужумдан кейин урган. Унда икки футболчи иштирок этган ва Мурод Бобожоновнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўридан жой олган.
Олдинроқ «Нефтчи» Тожикистоннинг «Истиқлол» жамоасини ҳам мағлубиятга учратганди – 1:0. Жамоа Туркиядаги йиғин давомида «Амкар» ва Украинанинг «Металлург» клубларига ҳам қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Назорат учрашуви
«Днепр» — «Нефтчи»0:1 (0:0)
Гол: Бобожонов, 63
«Днепр»: Бойко (Шелихов, 46), Эжидио (Мигунов, 46), Канкава (Шахов, 46), Коноплянка (Горбунов, 46), Чеберячко (Сваток, 46), Зозуля (Калинич, 46), Гама (Безус, 46), Дуглас (Федецкий, 46), Лучкевич (Нагиев, 46), Федорчук (Гудзь, 46), Ротань (Селезнев, 46).
«Нефтчи» (бошланғич таркиб): Черемисин, Пўлатов, Расулов, Меҳмонов, Ҳайдаров, Эрматов, Убайдулаев, Раҳмонов, Бобожонов, Махсталиев, Олимов.
Огоҳлантириш: Федецкий.
Изоҳ (0)