Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани А. Хўжаэв кўчасида жойлашган кафе олдида номаълум шахс 52 ёшли аёлни қўрқитиб, унинг Nokia телефонини очиқдан-очиқ тортиб олиб воқеа жойидан яширинди, деб хабар берилди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий сайтида.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур талончилик жиноятини Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи шахс содир этганлиги аниқланиб, у қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 166-моддасининг тегишли қисмлари бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)